slide1.jpg
slide4.jpg
slide5.jpg
slide2.jpg
slide3.jpg

MTM haqida qanchalik xabardorsiz?

Ha markaz vazifalaridan xabardorman - 83.3%
Ha eshitganmag - 16.7%
Yo`q xabardor emasman - 0%

Ovozlar soni: 6
The voting for this poll has ended on: 11 Apr 2013 - 07:07

 

Hozir onlineda

Hozir saytda 30 mehmon va foydalanuvchi yuq online

Saytlar

www.press-service.uz - Президент матбуот хизмати

http://www.fundngo.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини Ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди   

www.uza.uz   Ўзбекистон ахборот агентлиги

www.gov.uz Узбекистон ҳукумат портали

www.lex.uz Ўзбекистон қонунлари, меъёрий ҳужжатлар базаси сайти

www.xs.uz  Халқ сўзи газетаси сайти

www.edu.uz Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти

www.nimfogo.uz Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

www.natlib.uz/ - А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси

 

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА ЯНА БИР МУҲИМ ТАДБИР

       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Маҳалла ва оиланинг шаҳар экологик тозалигини таъминлашдаги интеграциялашган ҳаракати” номли грант лойиҳасини амалга ошириш режаси доирасида яна бир бор 2013 йил 1-2 май кунлари Бухоро давлат университетида Минтақавий тадқиқот марказининг (МТМ) конференц-залида семинар-тренинг ўтказилди.

       Тадбирда Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси вакиллари, Бухоро шаҳрида жойлашган ўрта мактабларнинг “География” ва “Табиатшунослик” фанлари ўқитувчилари иштирок этишди.

      Семинар-тренингни Бухоро вилоят Минтақавий тадқиқот маркази директори Ж.Р.Жўраев очиб берди. Таъкидланишича, Мамлакатимиз раҳбари томонларидан 2013 йилни юртимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилиншида инсон манфаатлари кўзланган ислоҳотлар, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётган эътибор, шаҳар ва мактаб атрофларини ободонлаштириш, ёш авлодга экологик маданиятни шакллантириш замирида олий мақсад бўлган - оилавий бахт, мустаҳкам оила ҳамда турмушнинг обод бўлишидек эзгу ишлар мужассамлашган.

 

   Шундан сўнг кун тартибига кўра “Шаҳар экологик тозалигини таъминлашнинг маҳаллий ва хориж тажрибаси” мавзусида Бухоро вилоят Минтақавий тадқиқот маркази катта илмий ходими З.С.Нуров сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Бухоро шаҳридаги мактабларда тозалик ҳолати, чиқарилаётган чиқиндилар статистикаси, маҳаллий ва ривожланган хориж давлатларининг шаҳар тозалигини таъминлаш борасидаги тажрибалари тўғрисида маълумот берди. 

     “Маҳалла ва оиланинг шаҳар экологик тозалигини таъминлашдаги интеграциялашган ҳаракати” номли грант лойиҳаси асосидаги “НАМУНАЛИ ОИЛА”, “ОЗОДА МАКТАБ”, “ОБОД МАҲАЛЛА” шиори остида кўрик танлов ўтказиш тўғрисида Бухоро вилоят Минтақавий тадқиқот маркази илмий ходими А.А.Қодиров маълумот берди. Танлов якунига кўра ҳар бир номинация бўйича 1, 2 ва 3 ўринни эгаллаган ғолиблар грант лойиҳасида белгиланган маблағ миқдорида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

     Тадбирнинг иккинчи қисмида “Мактаб ҳудудини ободонлаштиришда қандай муаммоларга дуч келмоқдасиз?” саволи асосида интерактив тренинг ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари ўз фаолиятлари давомида амалга оширган тажрибалари билан ўртоқлашишди.

   Умуман олганда, семинар-тренинг қатнашчиларнинг фаол иштироки асосида олиб борилган тадбир, шаҳримиз ободлиги ва тозалигини таъминлаш борасида муҳим қадамлардан бири бўлади.

© Бухоро давлат университети ҳузуридаги 
Минтақавий тадқиқот Маркази 
матбуот хизмати