slide3.jpg
slide2.jpg
slide4.jpg
slide5.jpg
slide1.jpg

MTM haqida qanchalik xabardorsiz?

Ha markaz vazifalaridan xabardorman - 83.3%
Ha eshitganmag - 16.7%
Yo`q xabardor emasman - 0%

Ovozlar soni: 6
The voting for this poll has ended on: 11 Apr 2013 - 07:07

 

Hozir onlineda

Hozir saytda 18 mehmon va foydalanuvchi yuq online

Saytlar

www.press-service.uz - Президент матбуот хизмати

http://www.fundngo.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини Ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди   

www.uza.uz   Ўзбекистон ахборот агентлиги

www.gov.uz Узбекистон ҳукумат портали

www.lex.uz Ўзбекистон қонунлари, меъёрий ҳужжатлар базаси сайти

www.xs.uz  Халқ сўзи газетаси сайти

www.edu.uz Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти

www.nimfogo.uz Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

www.natlib.uz/ - А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси

 

БУХОРО ВИЛОЯТИ ННТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ЯНА БИР ҚАДАМ

     
        Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институти ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида Бухоро вилоят ННТ ва фуқаролик институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

         Тадбирда Бухоро вилоятидаги жамоат ташкилотлари, “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вакиллари, давлат бошқаруви органлари ходимлари, маҳалла ҳайрия Жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

  “Вилоятда аҳоли кенг қатламлари манфаатларини ифода этадиган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Бундай тузилмалар мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларга кенг жамоатчилик муносабатини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бирига айлангани қайд этилди” деб таъкидлади Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институтининг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Бафоев. 

“Вилоятда аҳоли кенг қатламлари манфаатларини ифода этадиган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Бундай тузилмалар мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларга кенг жамоатчилик муносабатини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бирига айлангани қайд этилди” деб таъкидлади Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институтининг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Бафоев.
       Кун тартибига кўра “ННТларнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида ННТ Миллий Ассоциацияси Бухоро вилояти вакили А. Хусейнова сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Бухоро вилоятидаги ННТлар фаолияти ва улар фаолиятини янада ривожлантириш имониятлари ҳамда истиқболлари тўғрисида маълумот берди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш Мустақил институтининг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси А.Пўлатов “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг грант танловлари тўғрисида”ги маълумотларни тақдим этиши семинар иштирокчиларининг қизиқишларини янада ортишига сабаб бўлди.
      Шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида давлат гранти танловларини эълон қилиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаб келмоқда.
     Семинарда вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эълон қилинаётган грант танловларида янада фаол иштирокини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
    Умуман олганда, семинар қатнашчиларининг фаол иштироки асосида олиб борилган тадбир, вилоятимиз ННТлари фаолиятини янада яхшилаш борасида муҳим қадамлардан бири бўлади.

© Бухоро давлат университети ҳузуридаги
Минтақавий тадқиқот Маркази
матбуот хизмати