slide5.jpg
slide2.jpg
slide3.jpg
slide1.jpg
slide4.jpg

MTM haqida qanchalik xabardorsiz?

Ha markaz vazifalaridan xabardorman - 83.3%
Ha eshitganmag - 16.7%
Yo`q xabardor emasman - 0%

Ovozlar soni: 6
The voting for this poll has ended on: 11 Apr 2013 - 07:07

 

Hozir onlineda

Hozir saytda 25 mehmon va foydalanuvchi yuq online

Saytlar

www.press-service.uz - Президент матбуот хизмати

http://www.fundngo.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини Ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди   

www.uza.uz   Ўзбекистон ахборот агентлиги

www.gov.uz Узбекистон ҳукумат портали

www.lex.uz Ўзбекистон қонунлари, меъёрий ҳужжатлар базаси сайти

www.xs.uz  Халқ сўзи газетаси сайти

www.edu.uz Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти

www.nimfogo.uz Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

www.natlib.uz/ - А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси

 

Ўзбекистон Президенти БМТ махсус маърузачисини қабул қилди

Prezident BMT


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ, унинг тузилма ва институтлари билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 

Жорий йил май ва июнь ойларида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифлари ҳамда улар билан ўтказилган учрашувлар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки якунлари бўйича БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига мувофиқ ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган "йўл хариталари" қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. 

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича қабул қилинган узоқ муддатли Ҳаракатлар стратегияси ва БМТ билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди. 

Ahmad shaxid

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакиллари аҳил-иноқ, тинч-тотув яшаб келмоқда. Улар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун зарур барча шароитлар яратилган. Жамиятимизда дўстлик ва меҳр-оқибат, миллатлараро ва динлараро тотувлик муҳити янада мустаҳкамланмоқда. 

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлаш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик бўйича янги босқичда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотларни юксак баҳолади. 

Махсус маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида баён этилган ташаббусларнинг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилганини алоҳида қайд этди. 

Хусусан, Аҳмад Шаҳид "Маърифат ва диний бағрикенглик" номли махсус резолюцияни қабул қилиш тўғрисидаги таклифи, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази ва Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётгани тўлиқ қўллаб-қувватлади. 

Учрашувда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатлар соҳасида ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташрифи тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан тизимли, очиқ ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди. 
 
 ЎзА