slide3.jpg
slide2.jpg
slide4.jpg
slide5.jpg
slide1.jpg

MTM haqida qanchalik xabardorsiz?

Ha markaz vazifalaridan xabardorman - 83.3%
Ha eshitganmag - 16.7%
Yo`q xabardor emasman - 0%

Ovozlar soni: 6
The voting for this poll has ended on: 11 Apr 2013 - 07:07

 

Hozir onlineda

Hozir saytda 10 mehmon va foydalanuvchi yuq online

Saytlar

www.press-service.uz - Президент матбуот хизмати

http://www.fundngo.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ҳузуридаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларини Ва Фуқаролик Жамиятининг Бошқа Институтларини Қўллаб-Қувватлаш Жамоат фонди   

www.uza.uz   Ўзбекистон ахборот агентлиги

www.gov.uz Узбекистон ҳукумат портали

www.lex.uz Ўзбекистон қонунлари, меъёрий ҳужжатлар базаси сайти

www.xs.uz  Халқ сўзи газетаси сайти

www.edu.uz Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти

www.nimfogo.uz Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

www.natlib.uz/ - А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси

 

Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси

Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эга. 

ЎзА мухбирининг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев билан суҳбати соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2016 йил 10 июндан кучга кирган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун моҳияти ҳақида бўлди. 

– Ахборотлаштириш – бу тараққиёт йўлидаги устувор масалалардан бири ҳисобланади, – дейди Ш.Ҳабибуллаев. – Президентимиз раҳнамолигида жамиятни ахборотлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани иқтисодиётнинг ривожланишига, халқимиз ҳаёт даражаси янада юксалишига хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимизда бугунги кунда ҳар юз оиланинг деярли ярми шахсий компьютерига эга. Ҳар бир оилага иккитадан ортиқ мобиль телефон тўғри келади. Муҳими, аҳолимизнинг ярмига яқини интернетдан фойдаланмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳада ўзига хос бурилиш ясади. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази фаолияти йўлга қўйилди. 

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ иқтисодиётнинг барча соҳаларида ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий қилинмоқда. Ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларининг яратилиши жадаллашди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони ва сифати ошмоқда. 

Бу жараёнларнинг барчасини ўзида жамлаган электрон ҳукумат давлат ва жамият ўзаро ҳамкорлигининг муҳим воситасига айланаётир. Мазкур тизим давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини интеграциялашга замин яратди. Бу давлат бошқаруви самарадорлигининг ошиши, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ҳужжатларни тайёрлаш ва уларга ишлов беришга кетадиган вақт ва меҳнат харажатларини қисқартирмоқда. 

Электрон ҳукумат давлатга нафақат иқтисодий фойда келтиради, балки давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш орқали халқнинг унга бўлган ишончини оширади. 

– Жорий йил 10 июндан кучга кирган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қандай имкониятлар яратади? 

– Мамлакатимизда электрон ҳукумат соҳасида муносабатлар вужудга келиши “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишни тақозо этди. Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб берди. 

Мазкур қонунга мувофиқ, электрон ҳукумат – давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидир. 

Қонунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги барча масалаларни ўз ичига олган электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари аниқ белгиланган. Электрон ҳукумат биринчи галда давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги ва тезкорлигини таъминлайди. Уларнинг масъулияти ва ижро интизомини кучайтиради. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш каби вазифаларни амалга оширади. 

Қонунда электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибларига оид талаблар, жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашни амалга ошириш тартиби белгиланди. Қонун нормаларига сўзсиз риоя этилиши давлат органларининг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтиради. 

Қонуннинг кучга киргани электрон ҳукуматнинг ягона инфратузилмасини яратишга, электрон давлат хизматларини кўрсатишга қаратилган инновацион технологияларни жорий қилишга кенг йўл очди. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг оддий, тезкор ва қулай бўлишига, давлат бошқаруви самарадорлиги янада ошишига имкон яратди. 

– Ахборотлаштириш миллий тизимида «Электрон ҳукумат» марказининг ўрни қандай? 

– Ахборотлаштириш миллий тизими шаклланишида «Электрон ҳукумат» маркази фаолияти йўлга қўйилгани муҳим ўрин тутмоқда. Марказимизнинг бош ҳамкори АКТ соҳасида дунёда етакчи давлатлардан бири бўлган Корея Республикаси ҳисобланади. Мазкур мамлакат билан ҳамкорлик ўрнатилгани, ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилгани ўз самараларини бермоқда. KOICA ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мутахассислар малакаси оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон – Япония маркази билан ҳамкорликда ёш кадрлар билим ва малакаси оширилмоқда. Швейцария, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Россия каби давлатларда мутахассислар тажриба орттирмоқда. Улар ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, расмий веб-сайтларни белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш борасида тизимли ишларни амалга ошираётир. 

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижаларига назар ташлайдиган бўлсак, бу борада йилдан-йилга самарадорлик кўзга ташланаётир. Жорий йилнинг биринчи чораги якуни бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рейтинг кўрсаткичи ўртача 82,30 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2015 йил якунига нисбатан 3,61 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,79 фоизга ошди. 

Ахборотлаштириш ва АКТни жорий этишда бошқарув жараёнларининг автоматлаштириш даражаси 2014 йилда 38,9 фоизни, 2015 йилда эса 61,1 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқариш жараёнида сўнгги бир йил давомида автоматлаштириш даражаси 43,9 фоиздан 50,8 фоизга кўтарилди. Ахборотлаштириш жараёни мониторингини олиб бориш мақсадида nis.uz тизими ишга туширилди. Тизимда 45 давлат органи рўйхатдан ўтган. 

– Марказда яратилган ахборот тизимлари, улар орқали кўрсатилаётган хизматлар ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз? 

– Миллий ахборот тизимини ривожлантириш доирасида 6 маълумотлар базаси ва 12 комплекс ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда. 2015 йил 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Давлат очиқ маълумотлари портали ишга туширилди. Ушбу портал интернет тармоғида очиқ маълумотларни юклаб олиш учун ягона нуқта вазифасини бажармоқда. 

Миллий ахборот-комуникация тизимини яратиш мақсадида 2015 йил 1 июлда Давлат хизматлари ягона реестри ишга туширилди. Бугунги кунга келиб реестрда 800 дан ортиқ давлат хизмати рўйхатдан ўтган. 

Комплекс ахборот тизимларидан “Тадбиркорлик кабинети” ишга туширилган. Ҳозир ундан 1,5 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти фойдаланмоқда. 

“Клиринг” ахборот тизими жисмоний шахслар, тадбиркорлик субъектлари учун тўловларни, шунингдек, хизмат кўрсатувчи провайдерларни, онлайн тўловлар, банклар учун чакана тўловлар ва комиссиясиз банк тўловларини бажарадиган марказлашган тизимдир. “Солиқ” – солиқ органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва очиқлигини таъминлади. “Божхона” – ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини қулайлаштирди. 

Бундан ташқари, “Харид”, “Бюджет”, “Нафақа”, “Протез”, “Агромониторинг”, “Инспекция” каби ахборот тизимлари ҳам ишга туширилган бўлиб, улар шу соҳаларга оид маълумотларни олиш имконини бериб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатишни яхшиламоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базалари яқинда ишга туширилади. 

– Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қайси электрон хизматлардан кўпроқ фойдаланмоқда? 

– 2015 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган хизматлар сони қирқтага кўпайиб, уларнинг умумий сони 260 дан ошди. Жорий йилнинг ўтган даврида давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 600 мингдан зиёд мурожаат электрон шаклда қабул қилинган. Шулардан 98 фоиз мурожаат кўриб чиқилган, қолганлари кўриб чиқилмоқда. 

2014 йил январь ойидан буён 53,4 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти Ягона порталда рўйхатдан ўтди. Бу Ягона портал ёрдамида бир йилда ўртача 10 тоннадан зиёд қоғоз ва фуқароларнинг вақти тежаб қолинаётганини англатади. 

Электрон ҳукумат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида давлат хизматлари Ягона реестри шакллантирилди. Унда 95 давлат ва хўжалик бошқаруви органи ўрин олган. Энди турли юмуш ва хизматлар юзасидан ҳужжат тўлдириш ишлари янада соддалашди. Яқин йилларда хизмат фойдаланувчилари электрон бланкалардан фойдалана бошлайди. Бу давлат идоралари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг бутунлай электрон шаклга кўчишини таъминлайди. 

Барча ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилгани тадбиркорларга катта қулайлик яратди. Ушбу марказлар замонавий компьютер техникаси билан таъминланган. Улар локал ва интернет тармоқларига, идоралараро электрон ҳужжат айланиши тизимига уланган. Ушбу марказлар орқали тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда. 

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда электрон муносабатларнинг жадал ривожланаётгани, бунинг учун зарур шарт-шароитлар таъминлаб берилаётгани барча учун кенг имкониятлар яратмоқда. 

 Манба: http://uza.uz